Линклар

Толиблар ҳаво зарбасига учради


Халқаро кучларнинг Афғонистон шарқида амалга оширган навбатдаги ҳаво зарбасида “Толибон” ҳаракатининг 20дан зиёд жангариси ўлдирилди.

Хабарларга кўра, жангарилар Пактика вилоятининг Саробий ва Гомал туманларида ҳукумат биноларига ҳужум қилган.

Сўнгги ҳафта мобайнида Афғонистон шарқида жангарилар ҳужумлари сони кескин ошгани кузатилмоқда. АҚШ қўшинлари генерали Жефри Шлойссер бундай ҳужумлар ўтган йилга қараганда 40 фоиз ошганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG