Линклар

Саакашвили Германия раҳбарлари билан учрашди


Грузия президенти Михаил Саакашвили Берлинда Германия ҳукумати расмийлари билан учрашди.

Хабарларга кўра, М.Саакашвили Германия канцлери Ангела Меркель ва ташқи ишлар вазири Франк Вальтер-Штайнмайер билан учрашув чоғида расмий Тбилиси-Москва муносабатлари ҳамда Грузиянинг айирмачи ҳудудларидаги вазиятни муҳокама қилди.

Грузия президенти Берлинга сафар қилаётган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс билан ҳам музокаралар ўтказди. Бу учрашув тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG