Линклар

Жорж Буш Вашингтонда Ироқ президентини қабул қилди


Хабарларга кўра, АҚШ раҳбарининг Жалол Талабоний билан учрашуви чоғида Ироқдаги вазият ва АҚШ қўшинларининг у ерда қолишига доир икки томонлама хавфсизлик шартномаси муҳокама этилди.

Расмий Вашингтон ва Бағдод анчадан буён муҳокама этиб келаётган мазкур ҳужжат 31 декабрда БМТ мандати тугагандан сўнг АҚШ қўшинларининг Ироқда қолишига қонуний пойдевор яратиши лозим.

Шунингдек, учрашувда президентлар АҚШ ва Ироқ ўртасида сиёсий-иқтисодий алоқалар тўғрисидаги узоқ муддатга мўлжалланган шартнома лойиҳасини ҳам муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG