Линклар

logo-print

“Тожиклар қозоқлар билан уришгани йўқ!”


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати Москвада 24 июнь куни бўлган оммавий безориликка тожикистонликларнинг алоқаси йўқлиги ҳақида баёнот берди.

Тожикистон ИИВ Миграция хизмати бошлиғи С.Девонаев Тожикистон ва Қозоғистон фуқароларининг Москвада оммавий муштлашгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Унинг айтишича, қозоғистонлик икки талабага бир дайди ҳамда шимолий осетиялик фуқаро ҳужум қилиб, тан жароҳати етказган ва буюмларини олиб қочган. Лекин орадан кўп ўтмай, бу гумонланувчи шахслар милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

С.Девонаев журналистларни миллий низоларни ёритишда эҳтиёткор бўлишга даъват этди.
XS
SM
MD
LG