Линклар

Остона шаҳрида аёлларнинг иккинчи Евроосиё саммити очилди


Аёлларнинг Евроосиё саммити иштирокчилари анжуман доирасида гендер сиёсати, меҳнат бозори ва бизнесда пешқадамлик ва рақобатбардошлик, бизнесни барқарор ривожлантириш учун сармоя ётқизиш каби масалаларни муҳокама этади.

Иштирокчи аёллар самарали бошқарув ҳамда ихтиёрдаги маблағни қандай қилиб кўпайтириш бўйича мастер-классларда қатнашади.

Саммитда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Латвия ва бошқа мамлакатлардан тўрт юздан зиёд етакчи аёллар иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, саммит ишида БМТ бош котибининг гендер сиёсати бўйича ўринбосари Рейчел Майанжа ҳам қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG