Линклар

Озарбойжонда ҳарбий парад бўлди


Озарбойжон пойтахти Бокуда сўнгги 16 йил ичида илк бор йирик ҳарбий парад ўтказилди.

Озарбойжон Қуролли кучлари ташкил этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган мазкур парадда тўрт ярим мингдан зиёд ҳарбий иштирок этган. Парадда, шунингдек, ҳарбий техника ва жанговар самолётлар қатнашган.

Тадбирда нутқ сўзлаган Озарбойжон президенти Илҳом Алиев мамлакат қўшинлари минтақада энг кучлилардан бири эканини таъкидлаб, ҳукумат бундан кейин ҳам армия салоҳиятини кучайтиришни давом эттиражагини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG