Линклар

Испания Лиссабон шартномасини маъқуллади


Испания парламентининг қуйи палатаси кўпчилик овоз билан ЕИни ислоҳ қилишни кўзда тутувчи Лиссабон шартномасини маъқуллади.

Мазкур шартнома ратификация қилиниши учун Испания парламентининг юқори палатаси ҳам уни маъқуллаши шарт.

Шу пайтгача Лиссабон шартномасини ЕИнинг 27 давлатидан 19 таси ратификация қилган.

Лиссабон шартномаси яқинда Ирландияда рад этилганига қарамай, ўтган ҳафтада ЕИ саммитида бу шартномани иттифоқнинг бошқа давлатларида ратификация жараёнини давом эттиришга келишиб олинган эди.
XS
SM
MD
LG