Линклар

Ироқдаги иккита портлашда камида 30 киши нобуд бўлди


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Мосул шаҳрида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлганини билдирди.

Мазкур воқеадан бир оз аввал Кармах шаҳрида худкуш маҳаллий ҳокимият биносига кириб ўзини портлатиб юборган эди.

Хабарларга кўра, бу портлашда камида ўн икки киши нобуд бўлган.

Бу жорий ҳафта мобайнида Ироқда ҳукумат биноларига уюштирилаётган учинчи ҳужумдир.
XS
SM
MD
LG