Линклар

Покистон айбловга кўнмади


Покистон мудофаа вазири Чоудри Аҳмад Мухтор Афғонистон хавфсизлик хизматларининг президент Ҳомид Карзайга уюштирилган суиқасд ортида Покистон хавфсизлик хизматлари турганига оид иддаоларни кескин рад этди.

Куни-кеча Афғонистон хавфсизлик хизмати раҳбари 27 апрель куни президентга суиқасд уюштирган жангарилар Покистон билан телефон алоқада бўлиб турганини маълум қилган эди.

24 июнь куни Афғонистон президенти матбуот котиби ҳам Ҳомид Карзайга уюштирилган суиқасд ортида хорижий давлат хавфсизлик хизматлари бўлганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG