Линклар

logo-print

Автоҳалокатда Тожикистон фуқаролари ўлди


Қирғизистон жанубида юз берган автомобиль ҳалокатида Тожикистоннинг уч фуқароси ҳалок бўлди, олти киши тан жароҳати олди.

Ўш-Хоруғ автомобиль йўлининг 69 километрида содир бўлган бу ҳалокатда тан жароҳати олган қирғизистонлик бир фуқаро эса шифохонада вафот этди.

Сўғд вилояти ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, УАЗ-3909 русумли, тожик давлат номерига эга машина ярим кечаси йўлдан чиқиб ағанаб кетган.
XS
SM
MD
LG