Линклар

Душанбеда халқаро анжуман


Душанбеда сув билан боғлиқ табиий офатларни камайтиришга оид Халкаро анжумани иш бошлади.

Тожикистон президенти Имомали Рахмон Марказий Осиё минтақасига хавф солиб турган Сарез кўли муаммосини ҳал қилиш учун халқаро консорциум тузишни таклиф қилди.

«Мен умид қиламанки, минтақа давлатлари рахбарлари бу таклифни қўллаб-кувватлайди»,- деди Тожикистон президенти.

Унинг сўзларига кура, бугунги кунда Сарез кўлида йиғилган 17 куб километр сув Тожикистон, Ўзбекистон ва Афғонистонга жиддий хавф солиб турибди. Мутахассислар таъкидича, Сарез суви Марказий Осиёдагаи 40 миллион аҳолини ичимлик сув билан абадий таъминлашга етади. Шунингдек, анжуманда Орол денгизи муаммолари ҳам муҳокама этилмокда.
XS
SM
MD
LG