Линклар

logo-print

БМТ амалдори Бишкекка келмоқда


Душанба куни Қирғизистонга БМТ бош котибининг махсус вакили Мирослав Енча ташриф буюради.

БМТ Тараққиёт дастури матбуот хизматининг маълум қилишича, махсус вакил, Марказий Осиёдаги превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Мирослав Енчанинг Бишкекка ташрифи чоғида унинг Қирғизистон раҳбарияти, парламент депутатлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва донорлар ҳамжамияти билан учрашиши кутилмоқда.

БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази 2007 йилда Туркманистон пойтахти Ашхободда очилган бўлиб, унинг асосий мақсади чегаралардаги террорчилик, наркотиклар траффиги, уюшган жиноятчилик, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалаларида қийинчиликларни бартараф этишда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистонга кўмак кўрсатишдан иборат.
XS
SM
MD
LG