Линклар

logo-print

Сайловнинг 2-босқичи ҳам ўтказилди


Жаҳон ҳамжамиятининг кескин норозилигига қарамай, Зимбабведа президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Зимбабвега 28 йил давомида раҳбарлик қилиб келаётган Роберт Мугабе бу сайловдаги ягона номзоддир. Бундан бир неча кун аввал мухолифат етакчиси Морган Цвангирай ўз тарафдорларига таъқиб кучайгани боис бу сайловда номзод сифатида иштирок этмаслигини эълон қилган эди.

Жаҳоннинг етакчи давлатлари раҳбарлари ва Африка Иттифоқи сайлов ўтказилишини кескин қоралади. Мухолифат етакчиси Морган Цвангирай эса жаҳон ҳамжамиятини Зимбабведаги президент сайлови натижаларини тан олмасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG