Линклар

Ўзбек қочқини қўлга олинди


26 июнь куни Олмаота шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Ҳасан Темиров ички ишлар ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати Ҳасан Темировни терроризмни қўллаб-қувватлашда ва исломий гуруҳларга алоқадорликда айблаб, унга нисбатан қидирув эълон қилган.

Бундан бир ой муқаддам Қозоғистонга бошпана излаб келган Ҳ.Темиров халқаро ташкилотларга йўллаган мактубида ўзига қўйилган барча айбларни кескин рад этган эди.
XS
SM
MD
LG