Линклар

Ун контрабандасининг олди олинди


Қозоғистон чегарачилари Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан олиб ўтилаётган катта ҳажмдаги контрабанда унни қўлга олди.

Қизилўрда вилоятининг Казалинск туманидаги Қизилқум заставаси чегарачилари қозоқ-ўзбек давлат чегараси орқали 8,5 тонна контрабанда унни Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган автомашинани қўлга олди. Контрабанда ун мусодара қилиниб, қонунбузарларга қарши жиноят иши очилган.

Чегара отряди раҳбари Ерлан Иманалиевнинг айтишича, жорий йил бошидан буён чегара хизмати ходимлари ўзбек-қозоқ чегарасида контрабанда билан боғлиқ 33 ҳолатнинг олдини олишга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG