Линклар

Триполида уй портлади


Ливаннинг Триполи шаҳрида турар-жой биносида рўй берган кучли портлашда бир киши нобуд бўлди, 30га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Портлаш ўтган ҳафтада ҳукумат тарафдорлари ва мухолифатчилар ўртасида тўқнашувлар рўй берган ҳудудга яқин жойда содир этилгани хабар қилинмоқда.

22 июнь куни мазкур ҳудудда рўй берган отишмаларда тўққиз киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG