Линклар

logo-print

Жорж Буш Зимбабвега қарши санкциялар тайёрламоқда


АҚШ президенти Жорж Буш расмий Вашингтон Зимбабвега қарши санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама этаётганини эълон қилди.

АҚШ раҳбарининг таъкидича, бу ҳаракатларга Зимбабве ҳукуматининг мамлакатда президент сайлови инсон ҳуқуқлари ва демократия тамойилларига зид ўтказгани сабаб бўлган.

Жаҳоннинг етакчи давлатлари ҳам Зимбабведаги жума кунги президент сайловини кескин қоралаган эди.

Мухолифат етакчиси Морган Цвангирай ҳукумат таъқиби кучайгани боис, ўз номзодини қайтариб олгандан сўнг мамлакатнинг амалдаги президенти Роберт Мугабе бу сайловда ягона номзод бўлиб қолган эди.

Шунингдек, АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ҳам расмий Вашингтон ва жаҳоннинг бир қатор етакчи мамлакатлари БМТ Хавфсизлик кенгашида Зимбабвега қарши санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқишни режалаштираётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG