Линклар

Покистон “Толибон”га қарши амалиётлар бошлади


Покистон ҳукумати Пешовар шаҳри яқинида “Толибон” жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлаб юборилганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, жангарилар беркинаётгани тахмин қилинаётган ҳудудлар ракетадан ўққа тутилган. Покистон расмийларининг таъкидича, ҳукумат юзага келган вазиятни музокаралар йўли билан ҳал этишга уринган, бироқ Пешовар шаҳри хавфсизлигига таҳдид кучайгани боис, жангариларга зарба бериш қарори қабул қилинган.

Сўнгги пайтда мазкур ҳудудда “Толибон” жангарилари анча фаоллашгани кузатилаётган эди.
XS
SM
MD
LG