Линклар

logo-print

Эрон Исроилни яна бир бор огоҳлантирди


Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси бош қўмондони Муҳаммад Али Жаъфарий Исроил ҳукуматини Эронга ҳужум қилиш оқибатларидан огоҳлантирди.

Генерал расмий Теҳрон ҳеч қандай можарони биринчи бўлиб бошламаслиги, бироқ ўзига бўлган ҳужумга муносиб жавоб қайтаришга тайёр эканини маълум қилди.

Генерал, шунингдек, ҳужум қилинган тақдирда Эрон Форс қўлтиғини Тинч океани билан боғлаб турувчи Ҳурмуз бўғози устидан назорат ўрнатиши тўғрисида огоҳлантирди.

Эрон расмийсининг бу баёнотидан бир кун аввал айрим ахборот агентликларида Исроил қўшинлари кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказаётганига оид хабарлар пайдо бўлган эди.
XS
SM
MD
LG