Линклар

logo-print

Сув кам келяпти


Қозоғистон расмийлари Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Дўстиқ каналига Ўзбекистон томонидан келишилганидан кам сув келаётганини маълум қилди.

“Югводхоз” давлат коммунал корхонаси сувдан фойдаланиш бўлими бошлиғи Айгул Умурова шу кунда Дўстиқ каналига Ўзбекистондан графикда келишилган сувнинг 40 фоизи келмаётганини маълум қилди.

“Ҳозир чегарадаги Дўстиқ каналига секундига 38 куб метр сув келяпти, ваҳоланки, июнь ойи ўртасида Қозоғистон қишлоқ хўжалиги сув захиралари давлат қўмитаси раиси Анатолий Рябцев, Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Шавкат Ҳамроев ва “Сирдарё” сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи Маҳмуд Ҳамидов томонидан имзоланган баённомага мувофиқ июнь ойининг учинчи ўн кунлигида биз секундига 60 куб метрдан сув олишимиз керак эди”, - деди Айгул Умурова.

Унинг айтишича, ҳозир бутун вилоят бўйлаб сув етишмаяпти. Деҳқонлар сувни оз-оздан, навбат билан олмоқда.
XS
SM
MD
LG