Линклар

Нефть конлари хорижликларга берилади


Ироқ ҳукумати мамлакатнинг олтита йирик нефть кони хорижий компаниялар ихтиёрига берилишини эълон қилди.

Ҳукуматининг бу қарори хорижий компанияларга сўнгги ўн йил ичида илк бор Ироқдаги нефть конларини ўзлаштириш ишларида иштирок этишга рухсат беради.

Ироқ жаҳонда Саудия Арабистони ва Эрондан сўнг энг кўп нефть захирасига эга бўлган учинчи давлатдир.

Айни пайтда жаҳон бозорида нефть нархи қимматлашда давом этмоқда.

Хабарларга кўра, 30 июнь кунги савдоларда бир баррель нефть нархи 143 АҚШ долларига кўтарилган.

Жорий йил давомида нефть нархи 40 фоиз қимматлашди.
XS
SM
MD
LG