Линклар

Далай Лама вакиллари Хитой расмийлари билан учрашади


Тибетнинг қувғиндаги ҳукумати тарқатган хабарга кўра, 1-2 июль кунлари Далай Лама вакиллари Хитой ҳукумати расмийлари билан учрашади.

Хитой ҳукумати Далай Лама вакиллари билан жорий йилнинг май ойида ҳам учрашган эди.

Расмий Пекин март ойида Тибетда рўй берган оммавий тартибсизликлар ортида Далай Лама турганини иддао қилган эди. Далай Лама бу айбловларни кескин рад этганди.
XS
SM
MD
LG