Линклар

Жангарилар лагери портлади


Покистон расмийлари мамлакат шимолида жангарилар лагерида рўй берган портлашда етти киши нобуд бўлганини маълум қилди, аммо бу воқеага оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Айни пайтда Покистон ҳукумат кучларининг Пешовар шаҳри яқинида “Толибон” жангариларига қарши ўтказаётган кенг кўламли амалиётлари ҳануз давом этмоқда. Сўнгги пайтда “Толибон” жангарилари макур ҳудудда фаоллашиб, Покистонни Афғонистон билан боғлаб турувчи Ҳайбар довонида қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошираётган эди.
XS
SM
MD
LG