Линклар

logo-print

АҚШ кемаси КХДРга озиқ-овқат олиб келди


Минг тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари юкланган АҚШ кемаси Шимолий Кореяга етиб келди.

26 июнь куни Шимолий Корея ҳукумати ўз ядровий дастурига оид маълумотларни Хитойга тақдим этиб, Йонбондаги ядровий иншоотнинг совутиш мосламасини ҳам бузиб ташлаган эди. Мазкур воқеадан сўнг расмий Вашингтон бу мамлакатга қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилишини эълон қилганди.

Шимолий Корея жаҳоннинг энг камбағал давлатларидан биридир. 1990 йилда бу ерда кузатилган очарчилик оқибатида миллионлаб фуқаро нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG