Линклар

Райс Хитойга сафар қилмоқда


Хитойга сафар қилаётган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Хитой президенти Ху Цзинтао ва бош вазир Вэн Цзябао билан учрашди.

Учрашувлардан аввал Кондолиза Райс Хитой раҳбарияти билан ўтказилажак музокаралар чоғида Тибетдаги вазият, Шимолий Корея ядровий дастури ва Зимбабведаги сиёсий бўҳронни муҳокама этишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Расмий Вашингтон Зимбабве ҳукуматига қарши жазо чоралари қўллаш масаласини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйишини билдирган.

Кондолиза Райс Хитой сафарини яқинда кучли зилзиладан зарар кўрган ҳудудларни зиёрат қилиш билан бошлади.
XS
SM
MD
LG