Линклар

Мисрда Африка Иттифоқи давлатлари раҳбарлари саммити иш бошлади


Унда 29 июнь куни қасамёдга келтирилган Зимбабве президенти Роберт Мугабе ҳам иштирок этмоқда.

Зимбабве мухолифати етакчиси Морган Цвангираи саммит иштирокчиларини Р.Мугабенинг қайта президент этиб сайланишини тан олмасликка чақирди.

БМТ бош котиби ўринбосари Аша Роуз Мигиро Африка давлатлари етакчиларини Зимбабведаги сиёсий бўҳронни ҳал этишда бор имкониятларни ишга солишга чақирди.

“Ҳозир биз оғир дамларни бошидан кечираётган Зимбабве халқини қўллаб-қувватлашимиз лозим. Бу Африка шимолида барқарорликка эришишнинг ягона имкониятидир”,- деди БМТ расмийси.

Айрим кузатувчилар таъкидича, саммит иштирокчилари Зимбабведаги вазиятга ечим сифатида Роберт Мугабе ва Морган Цвангираи ўртасида музокаралар ўтказишни таклиф қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG