Линклар

Назарбоевнинг баёноти халқаро жамоатчиликда қизиқиш уйғотди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистонда сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги баёноти халқаро жамоатчилик орасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шу кунларда Остона шаҳрида ўтаётган ЕХҲТ сессияси иштирокчиси, АҚШ демократик партияси вакили Бенжамин Картин Н.Назарбоевнинг мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш юзасидан берган ваъдаларини назарда тутаркан: “Мен бу ваъда шартлари ҳозирги пайтда бажарилди, деб ҳисобламайман. Биз бу жабҳада ислоҳотлар ўтказилишини сабрсизлик билан кутяпмиз”,- деди.

Шунингдек, сенатор Хастингс инсон ҳуқуқлари ва сиёсий партиялар фаолияти соҳасида Қозоғистон ўз мажбуриятларининг бажариши муҳимлигини қайд этди. У мазкур мажбуриятлар конкрет мамлакатлар олдида эмас, бутун ташкилот олдида олинганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG