Линклар

logo-print

Қирғизистон учун муҳим қонунлар имзоланди


Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мамлакатнинг Ўзбекистон олдидаги қарзини реструктуризация қилиш ва бошқа бир қатор муҳим қонунларни имзолади.

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, қарзга оид қонундан ташқари божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам ҳақида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида тузилган битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун ҳамда жиноий йўл билан орттирилган даромадларни машруълаштириш ва террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш ҳақида МДҲга аъзо давлатлар шартномасини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунга қўл қўйди.
XS
SM
MD
LG