Линклар

logo-print

Қидирувдаги юздан ошиқ жиноятчи ушланди


МДҲ мамлакатларида Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган юздан ошиқ жиноятчи қўлга олинди.

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Боғдот Хўжаҳметов Грузиянинг Батуми шаҳрида ўтган МДҲ мамлакатлари ички ишлар вазирларининг 35-кенгаши ҳақида маълумот бера туриб: “МДҲ мамлакатларида ўтган йили ва жорий йилда Қозоғистон ИИВ томонидан қидирилаётган 126 жиноятчи қўлга олинди. Уларнинг 104 таси Россияда ушланган. Ўзбекистонда 10 киши, Украина ва Қирғизистонда эса бештадан жиноятчи қўлга олинган”,- деди.

Б.Хўжаҳметов МДҲ давлатлари Ички ишлар вазирликлари сўрови асосида Қозоғистонда юрган 144 киши қўлга олинганини ҳам маълум қилди.
XS
SM
MD
LG