Линклар

ЕХҲТ раиси Қирғизистонга умид берди


Шу кунларда Бишкек шаҳрида расмий ташриф билан юрган ЕХҲТнинг амалдаги раиси Александр Стубб Қирғизистоннинг яқин келажакда ЕХҲТ раислигига даъвогарлик қилиши мумкинлигини билдирди.

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакат раҳбари Қурманбек Бақиев ЕХҲТнинг амалдаги раиси Александр Стуббни қабул қилган. Қабул чоғида президент Қирғизистон ЕХҲТ билан бўлган юқори даражадаги ҳамкорликни жуда қадрлашини қайд этган.

ЕХҲТ раиси Александр Стубб Қирғизистон очиқ демократик жамият қуриш, сўз эркинлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда минтақада байроқдор мамлакат эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG