Линклар

Журналистнинг қотили Ғарбий Европада


Россия прокуратураси журналист Анна Политковскаянинг қотили Ғарбий Европада яширин яшаётгани ҳақида баёнот берди.

Июнь ойи ўрталарида Россия прокуратураси Анна Политковская ўлдирилиши юзасидан ўтказилган тергов иши ниҳоясига етганини эълон қилганди.

Журналист иши бўйича ҳозир икки шахс ҳибсга олинган. Қотиллик ижрочиси, деб айтилаётган Рустам Маҳмудовга эса халқаро қидирув эълон қилинган.

“Новая газета” журналисти Анна Политковская 2006 йилнинг октябрь ойида Москвада ўлдириб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG