Линклар

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Хитойга сафар қилди


Бу ерда у Хитой президенти Ху Цзинтао ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, бир қатор муҳим масалалар, жумладан, глобал иқлим ўзгариши ва унинг олдини олиш каби масалаларни муҳокама қилади.

Заҳарли газларни ҳавога чиқариш бўйича жаҳонда етакчилик қилаётган Хитой ва АҚШ глобал иқлим ўзгаришининг асосий сабабчиларидан бири, деб эътироф этилган эди.

Шунингдек, БМТ бош котиби Хитой сафари чоғида Ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросими бўлиб ўтадиган Пекиндаги стадионга ҳам ташриф буюради.
XS
SM
MD
LG