Линклар

Ҳукмрон партия устидан суд бошланди


Туркияда амалдаги “Адолат ва тараққиёт” партияси устидан суд жараёни бошланди.

Мамлакат Бош прокуратураси Ражаб Тоййиб Эрдўғон етакчилигидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясини Туркиянинг дунёвий давлат тамойилларига путур етказганликда айбламоқда.

Жорий йилнинг 14 март куни Туркия бош прокурори “Адолат ва тараққиёт” партиясини тақиқлаш тўғрисидаги талаб билан Конституциявий судга мурожаат қилган эди.

Партия етакчиси Эрдўғон бош прокурор иддаоларини рад этиб, бу айбловларга сиёсий тус берилганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG