Линклар

Янги газ қувури қурилиши бошланди


“Туркманистон-Хитой” газ қувурининг Ўзбекистон участкасида қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Хабарларга кўра, 30 июнь куни Бухоро вилоятидаги Жондор туманининг Сайёт аҳоли пункти яқинида ушбу газ қувурининг биринчи бўлагини ётқизиш ишлари бошланган.

Бу воқеага бағишлаб ўтказилган маросимда Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари вакиллари иштирок этган.

Умумий қиймати икки миллиард АҚШ доллари бўлган бу лойиҳада узунлиги 500 км бўлган иккита линия қурилиши режалаштирилган. Маълум бўлишича, уларнинг биттаси 2009 йил декабрь ойида, иккинчиси эса 2011 йилда фойдаланишга топширилади.

Мазкур қувур туркман газини Хитойга етказиб бериш учун ётқизилмоқда. Туркманистон табиий газни Хитойга 2009 йилданоқ сотишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG