Линклар

АҚШ ҳали ҳам дипломатия тарафдори


АҚШ президенти Жорж Буш Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини яна бир бор маълум қилди.

АҚШ раҳбарининг бу баёнотидан бироз аввал Эрон нефть саноати вазири Ғулом Ҳусайн Нозарий Мадриддаги чиқишида ўз мамлакатига қилинган ҳужумга муносиб жавоб қайтарилишини билдирган эди.

Шунингдек, АҚШ президенти июнь ойи Афғонистондаги халқаро кучлар учун оғир ой бўлганини тан олди.

Июнь ойи Афғонистондаги халқаро кучлар учун энг талафотли бўлган эди. Бироқ АҚШ раҳбари Афғонистонда жангариларга қарши қўлланилаётган ҳарбий стратегия иш бераётганига ишонишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG