Линклар

Мажбуриятлар бажарилмаса ҳам Қозоғистон раисликдан олинмайди


ЕХҲТ Парламент ассамблеяси бош котиби Оливер Спенсер Мадрид шаҳрида олинган мажбуриятлар бажарилмаса ҳам Қозоғистон 2010 йилда ЕХҲТга раислик қилишини билдирди.

“Бироқ Қозоғистон барча воқеалар марказида бўлади, шунинг учун ҳам мамлакатда содир бўлаётган ҳар бир воқеа фаол равишда ёритиб борилади ҳамда Қозоғистонда ўтказилажак ислоҳотларга барча мамлакатлар томонидан баҳо бериб борилади”,- дея таъкидлади Р.Спенсер.

Шу билан бирга, О.Спенсер Остона анжуманида ЕХҲТнинг кўплаб мулозимлари иштирок этаётганининг ўзиёқ Қозоғистоннинг қай бир йўналишларда муваффақиятга эришаётганидан далолат беришини қайд этди.
XS
SM
MD
LG