Линклар

logo-print

Улан-Батордаги тартибизликлар


Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда рўй берган тартибсизликларда беш киши нобуд бўлди, 300дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, пойтахтдаги тартибсизликлар мамлакатда ўтказилган парламент сайлови натижалари эълон қилингандан сўнг бошланиб кетган. Марказий сайлов комиссияси эълонига кўра, бу сайловда ҳукмрон Мўғулистон миллий демократик партияси ғалаба қозонган. Бироқ мухолифат тарафдорлари сайлов натижалари сохталаштирилганини билдириб, пойтахтда норозилик намойиши ўтказди.

Полиция 700га яқин намойишчи ҳибсга олингани, тартибсизликлардан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилинганини билдирди.

Мўғулистон президенти Намбарин Энкхбаяр сайлов давомида айрим қонунбузарликларга йўл қўйилганини эътироф этиб, мамлакат аҳолисини осойишталикка чақирди.
XS
SM
MD
LG