Линклар

Бульдозер одамларни ўлдирди


Қуддус шаҳрида бульдозерчи ўзи бошқараётган бульдозерни серқатнов кўчалардан бирига буриб, автобус ва бир нечта машинага олиб бориб урди. Оқибатда уч киши нобуд бўлди, қирққа яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Исроил полицияси бу ҳодисани террорчи томонидан амалга оширилган ҳужум, дея таърифлади.

“Бульдозер ичида бўлган террорчи бульдозерни Жаффа кўчасига йўналтириб, ўз йўлида дуч келган нарсани мажақлай бошлади. У битта автобус ва бир нечта машинага урилиб, уларни пачоқ қилиб ташлади”,- деди Исроил полицияси матбуот котиби.

Хабарларга кўра, бульдозер ҳайдовчиси воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG