Линклар

Бошқарма бошлиғи автоҳалокатда ҳалок бўлди


Тожикистон президенти ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги тезкор қидирув иккинчи бошқармаси бошлиғи Сафармурод Бобоев бошқараётган машина 3 июль куни эрталаб Фахробод довонида ҳалокатга учради.

Давлат автоинспекцияси бошқармаси хабарига кўра, “Нива-Шевроле” автомашинаси йўлдан чиқиб кетиб, чуқур жарликка қулаб тушган. Фалокат натижасида С.Бобоев ва хотини воқеа жойида ҳалок бўлган. Ўғли оғир тан жароҳатлари билан реанимацияга ётқизилган.

Шифокорлар унинг аҳволи оғир эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG