Линклар

logo-print

ЕХҲТ Қозоғистонга ишонч билдирди


ЕХҲТнинг амалдаги раиси Александр Стубб 2010 йилга қадар Қозоғистон ушбу нуфузли ташкилот олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришига ишонч билдирди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва мамлакат ташқи ишлар вазири Марат Тажин билан учрашган А.Стубб сўзларига кўра, музокаралар чоғида ташқи ишлар вазири ҳам, президент ҳам ўзларининг ислоҳотлар ўтказишга тайёрлигини тасдиқлаган.

У Қозоғистон раҳбарининг сўз ва эътиқод эркинлиги, сиёсий партиялар ва эркин йиғилишларни таъминлаш тўғрисидаги ваъдасини эслатди.

ЕХҲТ раиси фикрича, энг аввало, бу 4 жабҳа бўйича тегишли қонунлар қабул қилиниши лозим.

“Биз бу тўрт соҳани ислоҳ қилиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларимиз ва шарҳларимизни ёзма равишда тақдим этиб бўлдик”,- деди А.Стубб.
XS
SM
MD
LG