Линклар

logo-print

АҚШ режаси борасида келишувга эришилгани йўқ


Польша мудофаа вазири Богдан Клих АҚШ ва Польша расмий Вашингтоннинг мазкур мамлакат ҳудудида мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси борасида ҳозирча ҳеч қандай келишувга эришмаганини маълум қилди.

Богдан Клих бу масалада музокараларнинг муҳим босқичи ўтказилгани, бироқ томонлар ўртасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар мавжудлигини билдирди.

Куни-кеча АҚШ ва Польша ҳукуматлари мудофаа тизимининг бир қисми ҳисобланмиш ракеталарни Польша ҳудудига жойлаштириш борасида дастлабки келишувга эришганига оид хабаралар пайдо бўлган эди.
XS
SM
MD
LG