Линклар

logo-print

Медведев Озарбойжонга келди


Россия президенти Дмитрий Медведев икки кунлик сафар билан Озарбойжонга ташриф буюрди.

Бокуда Россия раҳбари Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболлари, жумладан, энергия соҳасидаги ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилди.

Музокаралар чоғида Д.Медведев икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми жорий йилда 50 фоиз ошганини маълум қилди. Шунингдек, Россия президенти Озарбойжонни Россиянинг Кавказ ҳудудидаги муҳим стратегик ҳамкори сифатида қабул қилишини билдирди.

Озарбойжондан сўнг Д.Медведев Туркманистон ва Қозоғистонга йўл олади.
XS
SM
MD
LG