Линклар

Ҳукмрон партия устидан суд давом этмоқда


Туркияда ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси устидан суд жараёни давом этмоқда.

Мамлакат Бош прокуратураси бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон етакчилигидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясини Туркиянинг дунёвий давлат тамойилларига путур етказганликда айбламоқда.

Суд жараёнининг 3 июндаги ёпиқ мажлисида “Адолат ва тараққиёт” партияси вакиллари ўз ҳаракатларини ёқлашга уринди.

Сешанба куни бошланган судда бош прокурор “Адолат ва тараққиёт” партияси вакиллари, жумладан, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва президент Абдулла Гулни сиёсий фаолиятдан беш йилга четлатишни талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG