Линклар

АҚШ ҳам, Исроил ҳам Эронга ҳужум қилишга журъат эта олмайди


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий “Ассошиэйтед пресс” агентлигига интервью бера туриб шундай баёнот қилди.

М.Мутаққийнинг таъкидича, АҚШ қўшинларининг Ироқ ва Афғонистонда уруш ботқоғига ботиб қолгани боис, расмий Вашингтоннинг Эронга ҳужум қилиши амри маҳол.

Эрон расмийсининг бу баёнотидан бироз аввал АҚШ президенти Жорж Буш Эрон ядровий дастури атрофидаги зиддиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини яна бир бор такрорлаган эди.

Шунингдек, чоршанба куни Эрон нефть саноати вазири Ғулом Ҳусайн Нозарий АҚШни Эронга ҳужум қилиш оқибатларидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG