Линклар

Куёвнинг сайтига тўсиқ қўйилди


Қозоғистонда Қирғизистон собиқ президенти Асқар Ақаевнинг куёви Одил Тойғонбоев сайтига тўсиқ қўйилди.

Олмаота шаҳри туманлараро суди қарори билан Одил Тойғонбоевга тегишли “Позит.кз” сайти фаолияти 1 июлдан бошлаб 3 ойга тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда “Позит. кз” сайти таҳририяти баёнотида айтилади.

Бундан бир ҳафта аввал сайтга нисбатан миллатлараро ва ирқлараро низо қўзғаганлик айблови остида жиноят иши қўзғатилганди.

Нашр таҳририяти баёнотида айтилишича, судга журналистлар қўйилмаган, иш эса жуда қисқа вақт ичида кўриб чиқилган – бунга суд мулозимлари бор-йўғи 2 кун вақт сарфлаган.
XS
SM
MD
LG