Линклар

КХДР ҳамкорларини ваъдаларга вафо қилмаётганликда айблади


Шимолий Корея ҳукумати ядровий дастурга оид олти томонлама музокараларда иштирок этган ҳамкорларини ўз ваъдаларига риоя қилмаётганликда айблади.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, расмий Пхеньян эришилган келишувга мувофиқ ўз ядровий дастурига оид маълумотларни Хитойга тақдим этиб, Йонбондаги совутиш мосламасини бузиб ташлаган.

“Бироқ музокара иштирокчилари ваъда қилган ёнилғи маҳсулотларини ҳануз Шимолий Кореяга етказиб берилмади”,- дейилади баёнотда.

Шимолий Корея ядровий дастури юзасидан музокараларда АҚШ, Россия, Хитой, Япония ва Жанубий Корея иштирок этган эди. Бу музокаралар давомида Шимолий Корея ҳукумати иқтисодий кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечишга ваъда берган эди.
XS
SM
MD
LG