Линклар

АҚШ Мугабега қарши янги резолюция лойиҳасини тақдим этди


АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашига Зимбабве президенти Роберт Мугабе ва унинг ҳукуматига қарши санкцияларни кучайтиришга чақирувчи резолюция лойиҳасини тақдим этди.

АҚШ Зимбабве ҳукумати аъзоларининг сафарларини чеклаш ва банк ҳисобларини музлатишни таклиф этмоқда. Мамлакатдаги президент сайлови давомида Р.Мугабе мухолифат вакилларини таъқиб этиб, уларнинг етакчиси Морган Цвангирайни президентлик пойгасидан воз кечишга мажбур қилганди. Шу тариқа мамлакатни чорак асрдан зиёд вақт мобайнида бошқариб келган Роберт Мугабе ўз ҳокимиятини яна сақлаб қолди.
XS
SM
MD
LG