Линклар

Концертда портлаш


Беларус пойтахти Минскда очиқ ҳавода ўтказилаётган концерт чоғида юз берган портлашдан 20 киши тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, мустақиллик кунига бағишлаб ўтказилган бу концертда бир неча минг киши иштирок этган.

Расмийлар таъкидича, тан жароҳати олган фуқаролардан айримлари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Минск полицияси расмийси бу портлашда маҳаллий безориларни айблаб, жиноят иши очилганини маълум қилди.

Беларус ички ишлар вазири Владимир Наумов портлаш содир этилган жойда яна бир портловчи мослама топилганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG