Линклар

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтирмоқда


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - “ЎзА”нинг хабар қилишича, Покистон Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Ториқ Мажид 3 июль куни Тошкентда Ўзбекистон мудофаа вазири Руслан Мирзаев билан учрашган.

Учрашув давомида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда минтақавий хавфсизликка оид масалалар муҳокама этилган.

Музокаралар якунида эса яқин келажакда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликка доир муайян тадбирлар белгилаб берилган идоралараро дастур имзоланган.
XS
SM
MD
LG