Линклар

Генерал ҳар қандай хуружга жавоб бермоқчи


Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси раҳбари генерал Муҳаммад Али Жаъфарий Эрон ядровий иншоотларига қилинадиган ҳар қандай хуруж уруш бошланганини англатиши тўғрисида баёнот берди.

Шунингдек, генерал Эронга ҳужум қилган ҳар қандай давлат бундай ҳаракатлардан пушаймон бўлиши тўғрисида ҳам огоҳлантирди.

АҚШ ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши куч ишлатиш эҳтимолдан холи эмаслигини билдирган бўлса, Исроил ҳукумати расмий Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлиш уринишларини ҳар қандай восита билан тўхтатишга тайёр эканини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG